2 ЁШИНГ МУБОРАК!

#
  • 2023-11-27 16:15:32

2 ЁШИНГ МУБОРАК!

 Бугун "АВТОСАНОАТ АГРО ЛИЗИНГ" 2 ёшга тўлди! 2 йил ичида биз қуйидагиларга эришдик:

   ✅ умумий қиймати 365,0 млрд. сўмлик 1000 дан ортиқ техника ва агрегатлар кластерлар ва фермер хўжаликларига лизинг асосида топширилди;
   ✅ Мухтарам Президентимизнинг тегишли қарорлари бўйича ажратилган субсидия ва имтиёзлар юқоридаги лизинг лойиҳалари учун тўлиқ қўлланилди;
   ✅Мижозларга қулайлик яратиш ва узоғини яқин қилиш мақсадида Жамиятнинг бутун Республика бўйлаб 4 та минтақавий филиали ташкил этилди ва замонавий биноларда ўз ишини бошлади;
   ✅ Илк даврда ходимлар сони 14 нафарни ташкил этган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 40 нафарга етди;
   ✅ Германия, Чехия, Греция, Малайзия, Саудия Арабистони каби етакчи мамлакатларда ташкил этилаётган ўқув-амалий семинарларда ходимларимиз мунтазам қатнашиб, тизимли равишда малака оширмоқдалар;
   ✅ Хамкорларимиз "Toshkent traktor zavodi", “Uz Claas”, “John Deere”, “Dong Feng”, “Zoomlion” каби нуфузли техника ишлаб чиқарувчи компаниялар.

  Ўтган қисқа вақт мобайнида жамият фаолиятини юритиш, Ҳукумат томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича қабул қилинган меърий ҳужжатларда белгиланган талабларга биноан амалга оширилиши таъминланмоқда.

      Ҳурматли ҳамкасблар,

   Шу фурсатдан фойдаланиб, Жамиятимиз ташкил этилганлигининг 2 йиллиги муносабати билан барчани самимий қутлайман!

"Автосаноат агро лизинг"
Бош директори
Б. Каримов

2021 - 2026. All right reserved. «Autosanoat Agro Lizing» LLC