Давлат томонидан субсидиялаш бошланди

#
  • 2022-03-18 09:09:18

Давлат томонидан субсидиялаш бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги 7-сонли қарорига асосан, техника тан нархининг 15 фоизини давлат томонидан субсидиялаш бошланди.

 "Autosanoat agro lizing" орқали қишлоқ хўжалиги техникаларини олган қуйидаги кластер ва фермер хўжаликларига Молия вазирлиги ҳузуридаги "Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" орқали субсидия маблағлари ажратилди:

✅ "Агро Тўрткўл текстил кластер" МЧЖ;
✅ "Бандихон агро кластер" МЧЖ;
✅ "Махфиратбону Меҳриддин Зуфарбек" фермер хўжалиги;
✅ "Рахмон чашмаси" фермер хўжалиги;
✅ "Одил ота" фермер хўжалиги;
✅ "Фирдавс" фермер хўжалиги;
✅ "Мусаффо иқлим транс сервис" фермер хўжалиги.

♻️ Мазкур кластер ва фермер хўжаликларига келиб тушган субсидия маблағлари жорий лизинг тўловларини сўндиришга йўналтирилмоқда.

"Autosanoat agro lizing" матбуот хизмати

@autosanoatagrolizing

☎️ 71 207 10 75

2021 - 2026. All right reserved. «Autosanoat Agro Lizing» LLC