Kompaniya haqida

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқарувининг 2021 йил 27 сентябрдаги мажлис баённомасига асосан, “AUTOSANOAT AGRO LIZING” ЛК МЧЖ ташкил этилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли розилик хатига асосан КАРИМОВ БУРХАН МУМИНОВИЧ “Autosanoat Agro Lizing” раҳбари этиб тайинланди.

Маълумот учун: Ҳозирги кунда “Ўзавтосаноат” АЖ ва унинг таркибий корхоналари томонидан ҳукуматнинг тегишли топшириқларидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида ишлаб чиқаришни қайта тиклаш ҳамда корхоналарнинг оғир молиявий ҳолатини яхшилаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги техникаси истеъмолчиларининг молиявий имкониятлари чекланганлигини инобатга олиб, ушбу муаммони ҳал этиш учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари томонидан техника харидини молиялаштириш фаолиятини самарали амалга оширадиган лизинг компанияси ташкил этиш зарурати пайдо бўлди. Шу муносабат билан мамлакатимиз лизинг бозорида янги “Autosanoat Agro Lizing” компанияси ташкил этилди.     

“AUTOSANOAT AGRO LIZING” нинг устувор вазифаси – мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан лизинг асосида таъминлаш.

Бугунги кунга келиб 10га яқин маҳаллий ва ҳорижий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

2021 - 2026. Барча ҳуқуқлар химояланган. «Autosanoat Agro Lizing» МЧЖ