Бугун Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ташаббуси билан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган уюшмага аъзо барча лизинг ташкилотлари иштирокида ZOOM платформаси орқали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида уюшма раиси З. Мустафоев сўзга чиқиб, 2021 йил якунлари бўйича бутун дунёда ҳамда мамлакатимиз лизинг бозорида амалга оширилган ишлар, ютуқлар, камчиликлар ҳақида қисқача маълумот берди.
Йиғилиш мобайнида “UZAUTOSANOAT AGRO LIZING” МЧЖ директор ўринбосари О. Сайфуллаев ташкилотнинг тақдимоти бўйича маъруза қилди.
Уюшма раиси З. Мустафоев янги ташкил этилан “UZAUTOSANOAT AGRO LIZING” МЧЖ фаолиятига улкан зафарлар тилади ва уюшмага аъзо бўлганлигидан мамнунлигини айтиб ўтди.
2021 - 2026. Барча ҳуқуқлар химояланган. «Autosanoat Agro Lizing» МЧЖ