Жорий йилнинг 16 ноябрь куни “Autosanoat agro lizing” МЧЖ жамоаси “UZCASEMASH” МЧЖ корхонасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялар билан яқиндан танишди. 🏭🚜
Бугунги кунда CASE тракторларига республикамиз ҳудудларида талаб юқори бўлиб, ҳудудлардаги фермер хўжаликлари ва кластерлардан мазкур техникаларни лизинг асосида харид қилиш юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Айнан ушбу талаб ва эҳтиёжларни чуқур ўрганиш, фермерларни замонавий ва юқори унумдор қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда завод билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ташрифнинг асосий мақсади бўлди.
Ташриф давомида келгуси йилда CASE русумли тракторларни лизинг асосида молиялаштириш ҳажмини ошириш, ҳудудлардаги мавжуд талабни қондириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
“Autosanoat agro lizing” МЧЖ матбуот хизмати 📢
@autosanoatagrolizing
2021 - 2026. Барча ҳуқуқлар химояланган. «Autosanoat Agro Lizing» МЧЖ